Фаол тадбиркорлик замон талаби

Мамлакатимиз раҳбари Ш. М. Мирзиёев  кириб келаётган янги 2018 йилни – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилганлиги, юртимизда  тадбиркорликни ривожлантиш шу билан биргаликда мамлкатимиз иқтисодий салоҳиятини ошириш, халқимизнинг яшаш шароитларини яхшилаш кўзда тутилган.

         Мамлакатимизда ишбилармонлик ва фаол тадбиркорлик қилиш учун барча шароитлар яратилган, ҳозирда кўплаб ёш иқтидорли ишбилармон тадбиркорларимиз барча соҳаларда жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган маҳсулотлар ишлаб чиққариб дунё бозорларига экспорт қилмокдалар.

         Шу нуқти назардан айтиш ўринли бўладики, фаол тадбиркорлик бизнес фаолиятини инновацион, яъни, замонавий ёндашувлар, илғор технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган иқтисодий йўналишдир. Фаол тадбиркор, деганда, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонлар тушунилади.

         Поёнига етиб бораётган 2017 йил ҳам мамлакатимиз учун жуда ҳайрли бўлди. Жуда кўплаб ҳайрли ишлар амалга оширилди. 

Жорий йилда қилинган ҳайрли ишлардан бири Ўзбекистан Республикаси Президенти ташаббуси билан халк билан мулокот самарадорлигини янада ошириш максадида Президент, давлат бошкаруви органлари рахбарларининг виртуал кабулхоналари, жойларда Халк кабулхоналари фаолияти йўлга кўйилганлиги халк билан мулокот қилишнинг самарали механизмини яратилганлиги бўлди.

Дарҳақиқат кўплаб юртдошларимиз билан мулоқатлар бўлиб, уларнинг талаб ва эҳтиёжлари қондирилди.

«Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан улуғ» деган олижаноб мақсад ва вазифалар амалга оширилди.

2018 йилда барчамиз фаол тадбиркорлик қилишимиз, юртимизга жамятимизга ҳамда ўз оиламизга манфаат еказишга астойдил ҳаракат илишимиз мақсадга мувофиқ бўлади. Шу ҳусусда мухтарам биринчи Президенитиз И. А. Каримовнинг “Элим деб, юртим деб ёниб яшаш керак” дегн сўзлари бизларга шиёр бўлмоғи керак.

 

Андижон вилояти Балиқчи тумани

“Оққўрғон” жомеъ масжиди

Имом хатиби Отабек Пўлатов