Тавба эшиклари доим очиқ

Расулуллоҳ (с.а.в.) марҳамат килиб айтганлар: «Хар бир одам боласи гуноҳ қилувчидир, гуноҳ қилувчиларнинг яхшиси тавба цилувчиларидир».
Ҳа, азизлар! Қалбларимизни покизалайдиган улкан неъмат — бу тавбадир!
Шу боис, ҳар бир мўмин киши қандай гуноҳ қилишидан қатъи назар, тавбага
шошилиши, гуноҳларидан фориғ бўлишни истаб инсонийликка қайтиши зарур.
Парвардигори Олам бу хусусда шундай мярҳамат қилганлар: «Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Роббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (Жаннатдаги) боғларга киритса!..» («Тахрим» сураси, 8-оят).
Бир ўқитувчини яқиндан танир эдим. Ўзи мактабда ёшларга сабоқ берса ҳам, кўча-кўйда пала-партиш юрарди. Ичкилик деган иллатга берилган. Кунлардан бир куни мен билган ўша одам тирикчилик баҳонасида хориж мамлакатига савдо қилгани боради. У ерда турли улфатларга, суҳбатдошларга дучор бўлади. Суҳбатдошларнинг бири христиан динидаги ёши улуғроқ киши эди. Суҳабат асносида, савдо қилиш учун борган муаллимдан Ислом дини ҳақида, муқаддас китобимиз — Қуръони Карим хусусида сўраб қолади. Афсуски, узоқ йиллар сабоқ берган ҳалиги дўстимиз хорижлик кишининг саволларига жавоб бера олмайди. Масалани англаб етган бошқа миллатдаги ва бошқа диндаги киши эса Ислом дини ва Қуръони карим ҳақида маълумотлар айтиб, бу борада билимдон эканлигини кўрсатади. Бир қанча латиф ривоят ва ҳикоятлар айтиб
беради.
Миллатдошимиз бўлган мактаб ўқитувчиси ўтган умрига, беҳуда юриб-туришларига пушаймон бўлади. У хориждан қайтгач, динимиз ва муқаддас китобимиз — Қуръони Карим ҳақидаги билимларини оширишга астойдил бел боғлайди ва қисқа вақт мобайнида кўп нарсаларни ўрганди.
Энди диний билимларни ўрганиш билан ҳам шуғулланади. Унинг юриш-туришида ижобий ўзгаришлар бўлди. У кишини маҳалла юмушларида, турли маросим ва тадбирларда тез-гез учратиш мумкин бўлиб қолди. Бўш қолди дегунча, бирор хайрли ишнинг этагидан тутади. Ночор қўни-қўшниларга ёрдам қўлини узатади. Домланинг аввалги гуноҳларидан пушаймон бўлиб, қилиб юрган нотўғри ишларини такрорламаслигининг ўзи энг катта тавбадир!
Шу аснода бир жиҳатга эъти бор қаратишимиз лозим. Бордию инсон содир отган бир гуноҳ ишдан сўнг тавба қилса-ю, койин яна ана шу гуноҳ ишни қайтарса, унинг тавбаси ҳақиқий саналмайди. Муқаддас китобларда ёзилишича, «Гуноҳда барданом бўлатуриб, гуноҳнинг кочирилишини сўраш Аллоҳнинг оятларини истеҳзо қилишга ўхшайди» (Ибн Абу Дунё ривояти).
Мукаммал тавба қилган киши гуноҳ қилишдан бутунлай юз ўгиради, савоб ишлар қилишга астойдил киришади, тавбаси қабул этилишидан умидсизланмайди.
Атрофимизда яхши одамлар қўп. Улар ўз олдиларига хайрли ва эзгу ишларни адо этишни мақсад қилиб қўядилар. Одамларга яхшилик қилиш, юрт равнақи, Ватан ободлиги учун қандайдир даражада ҳисса қўшишга интиладилар. Уларнинг зикрида. ўй-хаёлларида фақат яхшилик қилиш ва эзгу ишларини кўпайтиришдек олижаноб фикрлар бўлади. Инсонлар бир-бирларига доимо яхшиликни, солиҳ амалларни сокиниб, илиниб яшасалар уларга тавбанинг эшиги доимо очиқ бўлади. Пайгамбар алайҳиссалом: «Яхшиликлар, албатта, ёмонликларни кетказади», деб таъкидлаганлар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд (р.а.) шундай деганлар: «Жаннатнинг саккизта эшиги бор, биттасидан бошқа ҳаммаси очилиб-ёпилади. Фақат «Тазба ошиги»гина ҳамиша очиқдир. Демак, юртдошларимиз бугунги тинч-осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиб, шукроналикда яшашлари, фақат эзгу ишларни қилишга шошилишлари, билиб-билмай қилган гуноҳлари учун астойдил тавба қилишлари зарур. Аллоҳ таоло барчаларимизни гуноҳ ишлар қилишдан асрасин, қилган нотўғри амалларимиз учун астойдил тавба қиладиган бандалари қагорида бўлишликни насиб этсин.

Балиқчи тумани «Мирзабошичек» масжиди мутаваллиси Арипов Турсинали