Тўғри сўз

Миллий хусусиятларимиз, табиатимизга хос бўлган фазилатлар кўп. Яъни, мехр-оқибат, андиша, ор-номус, шарму хаё, халолик, сабр бардош… Ана шундай фазилатлар билан бирга халол рисқ насиба топган, тўғри юрган, қалби пок, ростгўй ва борига қаноат қилиб яшайдиган одам асло кам бўлмайди.
Мусулмон киши одатланиши лозим бўлган хулқлардан яна бири ахдга вафо қилишдир. Аниқроқ қилиб айтганда, ростгўйлик жамият барқарорлиги ва унинг аъзолари ўртасида ишончни мустахкамлайдиган омил хисобланади. Маъданиятли киши тиғ ярасидан тил яраси ёмон эканлигини яхши билади ва хар қандай вазиятларда хам ёлғон сўзламайди.
Аллох таоло инсонларни доимо ростгўй бўлишига чақиради: Эй мўминлар, Аллохдан қўрқингиз ва иймонларда ростгўй бўлганлар билан бирга бўлингиз. Яна бир ўринда шундай хитоб қилди: Эй мўминлар, Аллохдан қўрқингиз ва хақ сўзни сўзлангиз.
Донишмандлардан бири ёзганидек, ёлғончилик барча гунохларнинг бошидир. Ёлғончининг асл мақсади инсонлар орасига нифоқ солиш ва бундан ўз манфатлари йўлида фойдаланишдан иборатдир. Ёлғончи ўз мақсадига етишиш учун ёлғондан иборат сўзларни тўқийди, уни рост деб исботлаш учун қасамлар ичади. Қасам билан ёлғонни ёпмоқчи бўлади. Бирор киши уни ёлғончилигини ошкор қилса, ўзини азиз тутиб уни ўзича душман хисоблайди. Бўлар бўлмасга ёлғон гапириши одамнинг обрўйини тўкади холос. Оилада болаларини алдаш мақсадида ёлғондан ваъда қилиши ёлғон сўзларини айтиши ҳам яхшимас.
Шу ўринда мушохада қилайлик. Орамизда ёлғон сўзи билан ўзларини алдаб юрган, ёлғон қасам ичиб, ахтга бевафолик қилаётган кимсалар учрамоқда. Уларнинг қилиб турган иши ўртасига совуқчилик тушириш, адоват туғдириш бўлиб қолмоқда. Бундай нияти бузуқларнинг тузоғига илинмаслик керак. Инсоннинг қисқа хаёти даври имтихон ва синовдан иборат. Кимки яхшилик кўрса хам, ёмончлик кўрса хам ўз феъл атворидан кўради. Охиратдан умидвор бўлган одам юқорида айтилгандек гунохишлардан тийилиши зарур.
Ёлғонинг энг гунохли жихатларидан бири ёлғон гувохлик беришдир. Ислом динимизда бу масалага алохида эътибор қаратилган. Бунинг сабаби шундаки, бундай холатда солих амалларини кўпроқ юрган айибсиз одам нохақ жазога дучор бўлиши мумкин.
Махалламиздаги кўни-кўшнилар билан бошланган сухбат мавзуси хайрли мақсадлар учун баъзан ёлғон гапириш мумкинлиги ёки мумкин эмаслигига бориб тақалди. Қуръони каримда кўпчилик учун фойдаси тегадиган эзгу мақсадлар учун баъзан ёлғон сўзлашга ижозат берилган. Бунга Имом Исмоил Бухорийнинг одамларнинг яраштириш учун ёлғон бўлсада, чиройли сўзни айтган – ёлғончилик эмас, деган хадисини келтириш мумкин.
Ёлғончилик Аллохнинг назарида гунохи азимдир. Пайғамбаримиз (С.А.В) бу хақда: Доимо тўғри сўз бўлинглар, чунки у жаннатда яхшилик билан биргадир. Ёлғончиликдан сақланинглар, чунки у ёмонлик билан бирга дўзахда бўлади деганлар.
Мана шу сўзаларининг мазмун-мохиятини дилга жо айлаш, яъни ўзгаларга озор беришдан, ёлғондан, ғийбатлардан, беъмани сўз айтишдан, бахилликдан узоқроқ юриш бизлар учун хам қарз, хам фарздир

Балиқчи тумани «Мирзабошичек» масжиди мутаваллиси Арипов Турсинали