Бекорчилик ва дангасиликдан сақланинг!

Ҳаётда бекорчилар миш-миш ва шов-шув тарқатувчи кишилар бўлади. Чунки уларнинг зеҳнлари тарқоқ, бўм-бўш ҳолатдадир.

«(Улар) қолувчи (аёл ва бола)лар билан бирга бўлишга рози бўлдилар”
(Тавба сураси 87-оят).

Зеҳнга энг хатарли ҳолат киши ишсиз, бўш қолишидир. У бошқарувсиз қолган, ўнг ва чапга қалқиб тезлик билан пастликка шўнғиб бораётган уловга ўхшайди. Ҳаётингиз давомида бекорчи, машғулотсиз қолар экансиз, ўзингизни ғам-андуҳли ва қўрқинчли келажакка тайёрлаб бораверинг. Чунки бекорчилик ўтган, ҳозирги ва келажак ҳаётнинг барча пасту баландликлари ҳақидаги маълумотлар дафтарчасини олиб келади ва ҳаловатсизликка дучор қилади.

Сизга насиҳатимиз: ўша пуч нарсалар ўрнига, мева берадиган фойдали ишлар қилинг. Чунки бекорчилик махфий ўлимдир, тинчлантирувчи хапдори билан ўз жонига қасд этишдир.

Бекорчилик худди Хитой қамоқхоналаридаги маҳбус устидан жўмрак очиб қўйиб, ҳар дақиқада бир томчи тушадиган секин жазолаш воситасига ўхшайди. Маҳбус ўша томчи қачон тушаркин деб кутиш асносида жинниликка мубтало бўлади.

Роҳат ғафлатдир, бекорчилик моҳир ўғриликдир. Ақлингиз эса ана шу хаёлий урушларнинг мажақланган ўлжасидир. Демак, ҳозироқ ўрнингиздан туринг-да, намозингизни ўқинг, Қуръон ўқинг ёки тасбеҳ айтинг, китоб мутоала қилинг, бирор нарса ёзинг, ёзув столингизни тартибланг ёки уйингизни ислоҳ қилинг ёхуд бошқаларга манфаат беринг. Нима бўлса ҳам, бўш вақт қолдирманг. Бу бизнинг сизга қилган тавсиямиз.

Бекорчиликни машғулот пичоғи билан майдалаб ташланг, шунда сизга мана шу арзимас иш учун дунё табиблари эллик фоиз саодат кафолатини беради. Деҳқон, нонвой ва қурувчи каби касб эгаларига қаранг, улар қўшиқ хиргойи қилиб юрадилар. Қушлар каби роҳат-фароғат ва бахтиёр ҳаётдадирлар. Сиз бўлса, тўшагингизда қопилган кишидек кўз ёшингизни артиб, изтиробда ётибсиз.

Исомитдинов Элбек Балиқчи туман “Иброхим ота” жоме масжиди имом-хатиби