ЖАННАТГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ

ЖАННАТГА ЭЛТУВЧИ ЙЎЛ

Исломдаги энг гўзал буйруқлардан бири силаи раҳм, яъни, яқинлар билан қариндошлик ришталарини боғлаш, дўстларга меҳр-оқибат кўрсатишдир. Силаи раҳм аввало Аллоҳ таолони бандаларига буюрган амрларидан биридир. Аллоҳ таоло айтади: “Ва ораларингиздаги савол-жавобларда ўртага номи қўйиладиган Аллоҳдан қўрқингиз ва қариндош-уруғларингиз билан ажралиб кетишдан сақланингиз” (Нисо сураси, 1-оят).
Силаи раҳмда Аллоҳнинг розилиги, мўминлар ва фаришталарнинг хурсандчилиги, шайтонга ғам етказиш, умрнинг зиёдалиги ва ризқнинг баракаси каби гўзал хислатлар мужассам.
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам): “Кимни ризқи кенг ва умри баракали бўлишлиги хурсанд қилса, силаи раҳмни боғласин”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).

@ АЗИЗЛАР!!! МУЛКИНГИЗДАН ЗАКОТ ВА САДАҚОТЛАРИНГИЗНИ РАМАЗОН ТУГАМАСИДАН БЕРИБ ОЛИНГ!!!

Эргашев Жўрабек Балиқчи туман “Мулла Хидирали” жоме масжиди имом-хатиби