Рамазон охиридаги ўн кеча ва кундуз

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:

      “Қадр кечасини Рамазоннинг охирги ўн кечасининг тоқ (кеча)ларидан изланглар” —  деганлар.

      Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари.

      Рамазон ойининг охирги тоқ кечалари  Лайлатул Қадрни топиш учун қулай фурсатдир.  Рамазоннинг охирги 10 кеча-кундузи дунё ва оҳират яхшиликларини қўлга киритиш учун имкониятдир.  Аллоҳ барчамизни бу кунлардан улкан ғаниматлар билан, гуноҳлардан покланган ҳолда чиқишимизни насиб этсин!

Эргашев Жўрабек Балиқчи туман “Мулла Хидирали” жоме масжиди имом-хатиби