Ижтиход қандай бўлади?

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам Муоз ибн Жабал  разияллоҳу анҳуни яманликларга исломни ўргатиш учун юборганлар. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу жўнаб кетаётган пайтларида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини тўхтатиб шундай деганлар:

 “)У ерда сизга( бирор масала дуч келса, қандай қилиб ҳукм чиқарасиз?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу “Аллоҳнинг китоби ила”, – деб жавоб бердилар. Расули Акрам саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг китобидан топа олмасангизчи?” – деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳнинг ҳадислари билан”, – деб жавоб бердилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Расулуллоҳнинг ҳадисларидан ҳам топа олмасангизчи?” – деб сўрадилар. Шунда Муоз ибн Жабал разияллоҳу анҳу: “Қараб турмасдан, фикрим ила ижтиҳод қиламан”, –дедилар. Пайғамбар саллаллоҳу алайҳи васаллам бу жавоблардан ғоят мамнун бўлдилар ва: “Расулуллоҳнинг элчисини Расулуллоҳни рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, – дедилар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан кейин шариатга боғлиқ барча масалалар саҳобалардан сўралди. Ёш саҳобалар ўзларидан катталардан, янги мусулмонлар аввал мусулмон бўлган саҳобалардан ўзлари тушунмаган турли масалалар ечимини сўрардилар.

Тошпўлатов Мехмонали Балиқчи туман “Қиличбурхонбува” жоме масжиди имом-хатиби