Диндош биродарининг хато ишларини яшириш

Диндош биродарининг хато ишларини яшириш

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ

وَسَلَّمَ قَالَ:

لَا يَسْتُرُ عَبْدٌ عَبْدًا فِي الدُّنْيَا، إِلَّا سَتَرَهُ اللهُ

يَوْمَ الْقِيَامَةِ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бу дунёда бирон банда бирон-бир банданинг (хато-камчиликларини) сатр қилса, сир тутса Аллоҳ ҳам Қиёмат куни у бандани (хато-камчиликларини) сатр қилади, сир тутади», дедилар.

«Имом Муслим ривоят қилган»

(Мўъмин одам биродарида хато-камчиликни кўрса, дарҳол ўзига айтади. Орқасидан ғийбат қилиб гапириб юрмайди. Ўзига тортинмасдан очиқ-ойдин бу ишинг хато, деб наҳий-мункар қилади. Хато иш қилаётган кимса ҳам такаббурлик қилмасдан раҳмат айтиб бу хато ишдан юз ўгириши лозим. Биродари хато-камчиликни кўриб ўзига айтиб наҳий-мункар қилмаслик хатодир. Тортинмасдан, қўрқмасдан очиқ-ойдин айтишлик керак.)

Намозов Баходир Балиқчи туман “Муҳаммадсолиҳ” жоме масжиди имом-хатиби