Исрофчилрдан бўлманг

Сувни тежаш.

Сув инсон учун ҳар қандай ҳолатда керакли бўлган, бебаҳо неъмат. Шу сабабли Ислом уни қадрлашга, исроф қилмасликка ундади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам таҳоратни комил қилишга буюришлари баробарида сувни тежаб ишлатганлари бунга далил бўлади. Чунки таҳоратни комил қилиш сувни беҳуда ишлатишга рухсат бермайди. Қандай таҳорат олиш кераклигини Росулуллоҳ солалллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан ўрганамиз:

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам бир соъдан беш муддгача (миқдордаги сув билан) ғусл қилар, бир мудд (сув) билан таҳорат олар эдилар». Бухорий (201), Муслим (325/624).

Буни бугунги замонавий ўлчовлар билан қиёсласак, бир мудд тахминан ярим литрга тўғри келади. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам худди шунча сув билан таҳорат қилар, ғусллари эса уч литрга яқин сув билан мукаммал бўлар эди.

Бу ҳақиқатда бутун инсоният учун фойдали суннатдир. Айни суннатга амал қилиш учун қўйиладиган энг биринчи қадам таҳорат пайтида жўмракдан оқадиган сувни камайтириш ва сувни исроф қилмайдиган янги технологияларни қўллаш билан бўлади.

Яқубов Шерали Балиқчи туман “Мирзақосимхожи” жоме масжиди имом-хатиби