Она розилиги

Бир куни Муовия ибн Жоҳима разияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, шундай дедилар:

“Эй Аллоҳнинг расули! Мен ғазотга бормоқчи эдим, маслаҳатингизни олиш учун келдим. Шунда Расулуллоҳ: “Онангиз борми?”, – дедилар. У киши: “Ҳа”, –деди. Пайғамбаримиз: “Онангизнинг хизматларини ғанимат билинг, чунки жаннат унинг оёғи остидадир! – дедилар (Имом Насаий ва Имом Ҳоким ривоятлари).

Демак, онанинг розилиги ва унинг хизмати Пайғамбар алайҳиссалом билан ғазотда қатнашишдан ҳам юқори мартабада турар экан.

Ибни Ҳажар Асқалоний раҳматуллоҳи алайҳ ўзларининг “Ал-исоба” номли китобларида шундай деганлар: “Оналарни ҳурмат ва эҳтиром қилиш, уларга ғамхўр ва меҳрибон бўлиш, уларни олдиларидаги фарзандлик бурчини адо қилиш биз умматларга Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан меросдир. Маълумки, Расулуллоҳ гўдаклик пайтларида оналари оламдан ўтганлар, бироқ У Зотни эмизган Ҳалима онамиз Пайғамбаримизни ҳузурларига келганларида ўрниларидан туриб, кийиб турган муборак ридоларини Ҳалима онамизга тўшаб, устига ўтқизар эдилар.

Меҳрибон оналаримизга қанча хизмат қилсак ҳам уларни ҳақларини адо қила олмаймиз. Бу ҳақда қуйидаги ривоят келтирилган:

Баратов Шерали Балиқчи туман “Сўфи ота” жоме масжиди имом-хатиби

04.03.2020