Мустажоб дуо

«Бир хотиннинг эри жуда кўп сафар қиларди !!!Шунинг учун у эри ва фарзандларининг фитнага тушиб қолишидан қўрқар эди. Бир куни эри унга: «Ғалати ишлар бўляпти. Масалан, ҳаром нарсаларга қараш, номаҳрамлар билан гаплашиш ёки шунга ўхшаш шариат ман қилган нарсалардан мени нимадир тўсяпти», деди.
Бошқа куни катта ўғли келиб, «Ойижон! Менга нима деб дуо қиляпсиз? Курсдошларим билан қизлар коллежига борсам, юрагим сиқилиб, қайтгим келади. Курсдошларим қизларнинг телефон рақамини беришса, ўша қизлар билан телефонда гаплашганимда юрагим шунақанги сиқиладики, гапни тугатмагунимча ёзилмайди. Ёлғиз ўзим интернетда ўтирсам ҳам, нимадир мени ҳаромга қарашдан тўсади», деди.
Шунда она ҳар намоз кетидан қуйидаги дуони ўқишини айтди:

«Аллоҳумма, инний аставдиъука дийний ва амаанатий ва зурриятий ва завжий, ва қолбий ва қолби зурриййатий ва қолби завжий ва самъиҳим ва абсориҳим ва жамииъи жаваариҳим»

(Аллоҳим !!!
Динимни, омонатимни, фарзандларимни, эримни, қалбимни, фарзандларимнинг қалбини, эримнинг қалбини, уларнинг қулоғини, кўзларини ва барча аъзоларини Ўзингга топширдим) !!!

Исомиддинов Элбек Балиқчи туман “Иброхим Ота” жоме масжиди имом-хатиби