Миллатнинг миллатлиги қийинчиликда билинади

Вахиманинг ўзи ярим касалликдир

Хотиржамлик ярим соғликдир

Сабр эса шифонинг бошланишидир.

Иккинчи жаҳон урушидан кейин Германия вайрона ҳолига келганди. Ўшанда четдан антифашистчи неимслар янги Германияни тиклаш учун қайтишганди. Партияларга бирлашиб, давлатини ўнгланишига ҳисса қўшганди. Ўшанда энди тикланаётган Германияда деярли барча корхоналар давлатники эди. Немис ишчилари ортиқча эҳтиёжларини йўқотиб, ортиқча ойликларини ўзлари ишлайдиган корхона ҳисобига ўтказишганди.

Мамлакатда 10 минглаб уйсизлар, миллионлаб очликдан қийналаётганлар бўлган. Дўконларда халқнинг биринчи истеъмол товарларига деярли ортиқча нарх қўйилмаган. Даромад манбаси сифатида қаралмаган. Миллат бир-бирини ўйлаган. Шу тариқа немислар 3 йил ичида урушдан аввалги Германия иқтисодий кўрсаткичларини тиклаган. Ҳеч ким ўзидаги мушкулликдан манфаати йўлида фойдаланмаган.

Биздачи? Маска, тозалаш воситалари нархи ошди. Уйига қайтаётган ўқувчи, талабаларга йўл ҳақи оширилди. Дўконларда айрим ноинсоф халқ вакиллари нархни икки-уч баробар оширди. Миллатнинг миллатлиги қийинчиликда билинади. Бир вақтлари уруш шароитида бошқа миллат вакилларини ҳам боққан миллат бугун ўзидаги қийинчиликдан «унумли» фойдаланмоқда. Яна бундайларни давлатдаги коррупция, солиқлар, нархлар, тўловлар оширилишидан нолишига ўласанми? Аввал миллат бўлиб ол, кейин кариллайсан

Балиқчи туман бош имом хатиби Ж.Эргашев