Аёл сабри

Шайх Оиз Қарний ҳафизаҳуллоҳ ўз аёлини васф қилиб айтади:

Оқшом ўйлари!

Бир неча кун илгари, ётоққа ётар эканман, уйқу олдидан кўнглимга бир ўй келди. Аёлим ёнимда ухлаб ётарди. Унга термилиб, уни шаклини ўйлаб чуқур ўйга толдим

«Бечора аёл… Ўз ота онаси, яқинлари орасида бир неча йил яшаб, яйраб юрган еридан бир бегона эркакнинг ёнидан жой олишга рози бўлиб келди. Ота онасининг эркатойи, арзандаси бўлиб юришдан воз кечиб, ўз уйини ташлаб, маъруфга буюриб, мункардан қайтарадиган, тергаб турадиган бир кишининг ҳузурига тушди, унга хизмат қиляпти. Бунинг барини динимнинг буйруғи деб қиляпти. Субҳоналлоҳ!»
Хотиримдан шу фикрлар ўтар экан, ўз ўзимдан сўрадим:

‒ Баъзи бир эркакларга ўз жуфти ҳалолини уриши, унга бемеҳрларча муомала қилиши қандай қилиб сингар экан?! Ҳолбуки, аёл ўз оиласини ташлаб, унинг олдига келган ку!

‒ Баъзи бир эркакларга ошна оғайнилари билан таомхоналарда маишат қилиб, уйидагиларни унутиш қандай қилиб сингар экан?!

‒ Баъзи бир эркакларга ўз жуфти ҳалоли, фарзандлари бағридан кўра бошқа жойларда кўпроқ вақт ўтказишлари қандай сингар экан?!

‒ Баъзи бир эркакларга уйни ўз аёли учун зиндонга айлантириб қўйиш, на уни чиқармай, на ўзи унга ҳамдам бўлмай юриш қандай сингар экан?!

‒ Баъзи бир эркакларга аёлининг қалбида нафрат билан, кўзида нам билан ётоққа ётиши қандай сингар экан?!

‒ Баъзи бир эркакларга аҳлу аёлини уйга қўйиб узоқ жойларга кетиб, уларнинг аҳволи нима кечаётганига парво ҳам қилмай юриш қандай сингар экан?!

‒ Баъзи бир эркакларга Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам таъкидлаган, эртагаёқ сўраладиган масъулиятларидан қочиб юриш қандай сингар экан?!

Хамидов Рустамжон Балиқчи туман “Оққўрғон” жоме масжиди имом-хатиби